ЖСТ раҳбари: Глобал савдо инқироздадир

Қўшма Штатлар ва бошқа мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама тариф келишувлари адолатли савдонинг асосий тамойилини бузиши мумкин.
Бу ҳақда Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеала Финанcиал Тимес газетасига берган интервюсида маълум қилди .
Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва Хитой ўртасидаги бож уруши сўнгги пайтларда пасайганига қарамай, глобал савдо инқирозда:
“Биз икки томонлама музокаралар олиб бораётган ЖСТ аъзоларига ташкилот қоидаларига имкон қадар кўпроқ риоя қилишга ҳаракат қилишлари кераклигини айтдик”.