АҚШда кучли торнадо фалокати: дарахтлар қўпорилди, бинолар қулади, ҳалок бўлганлар бор

АҚШда кучли торнадо фалокати: дарахтлар қўпорилди, бинолар қулади, ҳалок бўлганлар бор

Миссури штатининг Сент-Луис шаҳрида содир бўлган торнадо оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда The New York Post нашри хабар берди.

Нашрнинг қайд этишича, ноқулай об-ҳаво шаҳарга катта зарар етказган, қулаган дарахтлар электр узатиш линияларига зарар етказган.

«Торнадо бир нечта штатларни қамраб олган ва Ўрта Ғарб орқали кўчиб ўтган, йирик дўл, вайронкор шамоллар ва торнадоларни, шу жумладан бир нечта жуда кучли торнадоларни келтириб чиқарган кенг кўламли табиий офатнинг бир қисмига айланди,» – дейилади материалда.

Расмийларга кўра, торнадо ўзидан кейин илдизи билан қўпорилган дарахтлар, шикастланган электр узатиш линиялари ва қулаган бинолар кўринишида улкан из қолдирган.

Сент-Луис ёнғин хавфсизлиги комиссари Деннис Женкерсоннинг сўзларига кўра, ноқулай об-ҳаво шаҳарнинг тахминан 20 квадрат гектарига зарар етказган. Расмийлар аҳолини йўллардан ва зарар кўрган ҳудудлардан узоқроқда бўлишга чақирмоқда, шаҳарда соат 6:00 гача комендантлик соати эълон қилинди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: