АҚШда 2 ёшли бола 15-қаватдан тушиб кетиб, омон қолди

АҚШда 2 ёшли бола 15-қаватдан тушиб кетиб, омон қолди

АҚШнинг Мэриленд штатида кўп қаватли уйнинг 15-қавати балконидан тушиб кетган 2 ёшли бола омон қолди, деб хабар бермоқда Kun.uz

Қайд этилишича, бола буталар устига тушган ва жароҳат олган. У шифохонага ётқизилган бўлиб, унинг аҳволига оид бошқа тафсилотлар келтирилмаган.

Қутқарувчиларга кўра, балкон остида ўсган буталар ва тупроқнинг юмшоқлиги, шунингдек, бола жуда кичкина бўлгани ва вазни ҳам енгиллиги унинг омон қолишига хизмат қилган.

Маълум қилинишича, балконга панжара эмас, балки ҳимоя ойнаси ўрнатилган бўлган. Ҳодиса юз берган вақтда уйда ёши катта инсонлар ҳам бўлгани айтилмоқда.

Полиция ҳолат юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: