Киев АҚШнинг Россия билан музокаралардаги иштирокини сақлаб қолмоқчи

Украина расмийлари АҚШнинг Россия билан қуролли можарони ҳал қилиш бўйича музокаралардан чиқишига йўл қўймасликка ҳаракат қилмоқда.
Британиянинг Financial Times нашри Киевдаги манбасига таяниб, шундай маълумот берди, унга кўра, Украинада Трампнинг музокаралардан чиқиш истагини кўришмоқда.
«Мақсад америкаликларни музокараларда ушлаб туриш ва ўт очишни тўхтатишга эришиш бўйича умумий тушунчага келишдир,» – деди манба.