Ноқонуний Ҳажга борганлар Саудиядан депорт қилинади

Ноқонуний Ҳажга борганлар Саудиядан депорт қилинади

Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги хабарномасига кўра, рухсатномасиз Ҳаж амалларини бажаришга ҳаракат қилиш тегишли тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

 

Шунингдек, бу борада Саудия Ички ишлар вазирлигининг махсус баёноти ҳам илова қилинган.

 

Белгиланган тартибга мувофиқ ҳаж амалларини бажариш учун зиёратчида “Ҳаж-2025” визаси бўлиши шарт.

 

Саудия Арабистони ҳукумати қолган барча турдаги визалар — умра, туризм, бизнес, зиёрат ва бошқалар билан Ҳаж тадбирини амалга оширишга қатъий йўл қўймайди.

 

Дин ишлари бўйича қўмитанинг таъкидлашича, айни пайтда Саудия ҳуқуқ тартибот идоралари ноқонуний равишда Ҳажга борганларга нисбатан жазо чораларини қўллай бошлаган.

 

Хусусан, ноқонуний йўллар билан ҳаж амалларини бажариш 20 мингдан 100 минг Саудия риёлигача (27 минг АҚШ долларигача) молиявий жарималар қўлланишига сабаб бўлади. Шунингдек, фуқарони Саудиядан депортация қилишдан ташқари кейинги 10 йил давомида унинг подшоҳликка кириши тақиқланади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: