АҚШ Сурияга қарши санкцияларни 180 кунга тўхтатди

АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг айтишича, Қўшма Штатлар Дамашқни электр энергияси, сув ва гуманитар ёрдам билан таъминлаш мақсадида Сурияга қарши санкцияларни 180 кунга тўхтатган.
Тегишли баёнот АҚШ Давлат департаменти сайтида эълон қилинди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
«Ушбу озод қилишлар электр энергияси, сув ва санитария билан таъминлашга ёрдам беради ва бутун Сурия бўйлаб гуманитар ёрдамни янада самаралироқ кўрсатиш имконини беради,» – дейилади матнда.