Башар Асад бошқарувида миллионлаб суриялик кузатувда бўлган

Башар Асад бошқарувида миллионлаб суриялик кузатувда бўлган

Сурия собиқ президенти Башар Асад бошқаруви даврида махсус хизматлар тахминан саккиз миллион кишини кузатган, қидирган ёки улар ҳақида маълумот тўплаган.

DW нашрининг ёзишича, бу Сурия халқининг деярли учдан бир қисмини ташкил этади.

Мамлакат Ички ишлар вазирлигига кўра, махсус хизматлар ва бошқа идоралар уларнинг ҳар бири ҳақида маълумот тўплаган.

Жумладан, саккиз миллиондан ортиқ одам сиёсий сабабларга кўра махсус хизматлар эътиборига тушган. Бу асосан норозилик намойишлари иштирокчилари ва режим мухолифларига тааллуқли ҳисобланади. Улар кўпинча “терроризм”да айбланган, ҳибсга олинган, қамоққа ташланган ёки кузатув остига олинган.

Сурия ҳукумати вакили таъкидлашича, кўпчилик одамлар махсус хизматлар назоратига тушганини фақат назорат-ўтказиш пунктларида тўхтатилганда ёки мамлакатдан чиқиб кетишга уринганда билган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: