БАА бош мураббийи мухлисларга мурожаат билан чиқди

БАА бош мураббийи мухлисларга мурожаат билан чиқди

Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси бош мураббийи Космин Олариу ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи доирасида Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан маҳаллий мухлисларга юзланди.

Руминиялик мутахассис мухлисларни терма жамоани қўллаб-қувватлашга чақирди.

«Амирликлар учун жуда муҳим кун ва ажойиб кеча яқинлашмоқда. Келинглар, миллий жамоамиз билан бирга бўлайлик, уларни қўллаб-қувватлайлик. Инша Аллоҳ энг муҳим ўйинда ғалабани қўлга киритамиз», деди 55 ёшли мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, БАА – Ўзбекистон учрашуви 5 июнь куни Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: