Россия бугун тунда Киевни ўққа тутди
Россия ҳарбийлари томонидан Украина пойтахти Киевнинг тунда ўққа тутилиши натижасида 4 киши ҳалок бўлди, яна 20 киши яраланди.
Бу ҳақда шаҳар мэри Виталий Кличко маълум қилди.
«Пойтахтда аллақачон тўрт киши ҳалок бўлган. Қидирув-қутқарув ишлари бир неча жойларда давом этмоқда», – деди мэр.
Унга кўра, жабрланган 20 кишидан 16 нафари шифохонага ётқизилган.
Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, 6 июнга ўтар кечаси Россия қўшинлари Киевга дронлар ва баллистик ракеталар ёрдамида зарба берган. Шаҳарнинг камида учта ҳудудида ёнғинлар ва вайроналарнинг қулаши қайд этилган.
