Ўзбекистонлик талабалар CASE-IN халқаро муҳандислик чемпионати совриндори бўлди

Миллий тадқиқот технологик университети “МИСиС” Олмалиқ филиали жамоаси CASE-IN муҳандислик чемпионати финалида «Металлургия» йўналишида 3-ўринни эгаллади.
Ўзбекистонлик талабалар ҳам иккита махсус мукофотга эга бўлдилар – энг яхши видеовизит картаси ва ишнинг илғор ечими учун.
Танловда БРИКС ва МДҲ каби ўнлаб мамлакатлардан 1500 дан ортиқ киши иштирок этди.