Ҳиндистонда энг баланд темир йўл мости очилди, у 20 йилдан ортиқ вақт қурилган

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди дунёдаги энг баланд темир йўл кўпригини очди — у Эйфель минорасидан 35 метр баланд
«Битта камарли кўприк» деб номланган иншоот Кашмир водийсини мамлакатнинг қолган қисми билан илк бор темир йўл орқали боғлайди.
Ченаб дарёси устидан ўтган ушбу рамзий инфратузилма лойиҳаси 20 йилдан зиёд қурилган ва Ҳиндистонга ўнлаб миллион долларга тушган.