Ўзбекистонда сомон ёқилиши сунъий йўлдош орқали кузатилмоқда

“Ўзбеккосмос” агентлиги маълумотига кўра, 2024 йилнинг биринчи ярмида 2 000 га яқин далаларда сомон ёқиш ҳолати аниқланган ва бу ҳолатлар ҳуқуқ органларига юборилган.
Статистик маълумотларга кўра, 1 гектар ерда сомон ёқилганда:
– 500 г азот оксиди
– 379 г углеводород
– 3 кг кул
– 20 кг ис гази ва углерод оксиди атмосферага чиқади.
Бу моддалар атмосферани заҳарлайди, одамларда сил ва саратон касалликлари хавфини оширади.
Сомон ва ўсимлик қолдиқларини ёқиш маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. МЖТКнинг 88-моддасига кўра, фуқароларга 3–5 БҲМ, мансабдор шахсларга 5–10 БҲМ миқдорида жарима қўлланилади. Шунингдек, етказилган зарар қопланиши керак.