8 та вилоятда сел ва сув тошқини хавфи эълон қилинди

8 та вилоятда сел ва сув тошқини хавфи эълон қилинди

Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати агентлиги хабар берди.

10–16 июн кунлари юртимизда кутилаётган ёмғирлар сабаб Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел ва сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Ушбу ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ва ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришлари сўралади.

Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор. Бу ҳолат айрим ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: