Қорақалпоғистоннинг равнақи ва минтақа иқтисодиётини мустаҳкамлаш — мамлакатимизнинг устувор мақсадларидан бири

Бу ҳақда Саида Мирзиёева Тошкент халқаро инвестиция форумида айтиб ўтди, деб хабар беради @SputnikUzbek мухбири.
“Биз минтақанинг кучли томонларига: тоза энергия ва табиий газ салоҳиятига, унумдор ерлар ва қишлоқ хўжалиги истиқболларига, шунингдек, барқарор туризм учун мустаҳкам замин яратувчи бой маданий меросга таянамиз”, – деди Ўзбекистон президенти ёрдамчиси.
Мирзиёеванинг сўзларига кўра, “Boston Consulting Group” компанияси билан ҳамкорликда Қорақалпоғистонни 2035 йилгача ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегия ишлаб чиқилди.