Исроил Эронга қарши энг узоқ масофадан зарба берди

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари шарқдаги Машҳад аэропортида ёнилғи қуядиган самолётга ҳужум қилиб, Эронга қарши энг узоқ масофадан зарба берди.
Машҳад Исроилдан тахминан 2300 км узоқликда жойлашган – бу Исроилнинг Эронга қарши ҳозирги кундаги энг узун зарбаси.
Эрон нашрлари эса Исроил авиазарбалари бошланганидан буён жами 128 киши ҳалок бўлиб, 900 киши яралангани ҳақида хабар бермоқда.