Туркманистон Эрондаги ўзбекистонликларга эвакуация ёрдами кўрсатди.

Эронда юзага келган вазият туфайли Туркманистон ўз ҳудудини фуқаролар эвакуацияси учун очиб берди. Улар орасида ЎзбеТуркманистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, мамлакат ҳудуди орқали нафақат ўзбекистонликлар, балки Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Руминия ва бошқа давлатлар фуқаролари ҳам хавфсиз жойга етказилди. Жами 120 нафарга яқин киши махсус ҳимояланган режимда қабул қилинди.
Эвакуация қилинганларга автотранспорт, озиқ-овқат, меҳмонхона ва биринчи эҳтиёж воситалари тақдим этилди. Туркманистон ҳукумат органлари бу жараёнда хорижий давлатлар элчихоналари ва халқаро ташкилотлар билан яқин ҳамкорликда иш олиб борди.
Туркманистоннинг бундай қадам ташлаши минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда ҳамкорликнинг муҳим намунаси сифатида баҳоланмоқда. Бу гуманитар миссия нафақат хавфсизлик чораси, балки инсонпарварлик ёрдами сифатида ҳам эътироф этилмоқда.
Шу билан бирга, Туркманистоннинг бу ташаббуси халқаро майдонда унинг гуманитар ва дипломатик фаоллигини яна бир бор намоён этди.кистон фуқаролари ҳам бор.