Халқ қабулхоналарининг барча ходимлари бугундан бошлаб ишдан бўшатилади

Бу ҳақда Мирзиёев видеоселектор йиғилишида маълум қилди.
Эндиликда Халқ қабулхоналарига вилоят ва туман ҳокимининг ўзи раҳбарлик қилиши белгиланди.
“Ҳокимлар бир нарсани тушуниб олсин, бугун туғилган муаммони кейинги кунга ўтказишга йўл қўйилмайди. Мурожаатни бошқа идорага юбормасдан шу ернинг ўзида ҳал қилади”, – деди президент.
Бунинг учун туман ҳокимининг ваколатлари кенгайтирилади.