Эрон Исроил ва АҚШга ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ишора қилдими?

WSJ нашрининг Яқин Шарқ ва Европадаги расмийларга таяниб ёзишича, Эрон араб давлатларидаги воситачилар орқали Исроил ва Қўшма Штатларга жангларни тўхтатиш ҳамда ядровий дастур бўйича музокараларни қайта бошлаш истагини билдирмоқда.
The Wall Street Journal манбаларига кўра, Теҳрон воситачиларга агар Вашингтон Исроилнинг ҳарбий ҳаракатларига қўшилмаса, музокараларга қайтишга тайёр эканини маълум қилган. Эрон, шунингдек, Исроилга ҳам зўравонликни чеклаш ҳар икки давлат манфаатларига мос эканини билдирган.
«Бироқ Исроил самолётлари Теҳрон осмонида эркин ҳаракатланаётгани ва Эроннинг жавоб зарбалари сезиларли зарар етказмаётгани боис, Исроилнинг ҳужумларни тўхтатиши эҳтимоли деярли йўқ.