«Арсенал» украиналик футболчисидан қутулишни мақсад қилди

«Арсенал» украиналик футболчисидан қутулишни мақсад қилди

Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микель Артета украиналик ҳимоячи Александр Зинченкодан қутулмоқчи.

The Mirror хабарига кўра, мураббий украиналикка эҳтиёж сезмаяпти, чунки жамоанинг асосий чап қанот ҳимоячиси Майлз Люис-Скелли ҳисобланади.

Ўтган мавсумда 28 ёшли Зинченко жамоа сафида бор йўғи 15 та ўйинда майдонга тушди ва битта голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: