Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпин билан учрашди

Президентлар кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан савдо, инвестиция, “яшил” энергетика, сунъий интеллект ва таълим соҳаларидаги лойиҳаларни муҳокама қилдилар.
Шунингдек, Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўлини тезроқ қуриш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
Йиғилиш якунида эса Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича музокаралар якунлангани ҳақидаги протокол имзоланди.