Исроилда ҳаво ҳужумидан огоҳлантириш эълон қилинди, Эронда эса портлашлар содир бўлмоқда

Исроилда ҳаво ҳужумидан огоҳлантириш эълон қилинди, Эронда эса портлашлар содир бўлмоқда

BBC нашрининг хабар беришича, Исроил ҳарбийлари бир нечта ҳудудларда ҳаво ҳужумидан хавфи сиреналари янграгани боис одамларни бошпаналарга ўтишга чақирмоқда. Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) маълумотига кўра, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Эрон томонидан учирилган ракеталарни уриб туширишга ҳаракат қилмоқда.

Шу билан бирга, Эрон ҳудудида ҳам портлашлар содир бўлаётгани ҳақида хабарлар келмоқда.

BBC Форс хизмати мухбири Ғунча Хабибийзодга кўра, мамлакат марказидаги Исфаҳон вилояти аҳолиси кучли портлаш товушларини эшитган.

Мehr ахборот агентлигининг хабар беришича, портлашлар Исфаҳоннинг шарқий ва шимолий қисмларида қайд этилган, ҳудудда Эрон ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишга тушган. Мамлакат расмийлари Исфаҳонга яқин ҳудудларда Исроил дронлари йўқ қилинганини билдирган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: