Туркиянинг сеҳрли сув ости дунёси ҳақида нималар маълум?

Туркия нафақат мафтункор соҳиллари, балки мусаффо сувлари остидаги сеҳрли дунёси билан ҳам йил давомида туризм “жаннат”идир. Маржон ва балиқлардан тортиб денгиз тошбақалари-ю хилма-хил сув ўтларидан иборат ҳайратланарли денгиз ҳаёти ҳамда сон-саноқсиз денгиз жонзотларининг ватани бўлган Туркиянинг сув ости олами ажойиб қоялари, сирли ғорлари ва қизиқарли тунеллари билан кўзни қамаштиради.
Каш: Турк Ривиерасида ҳалокатга учраган кемалар орасидаги тирик марваридлар
Каш нафақат Туркиянинг, балки дунёнинг энг яхши 10 шўнғиш манзилларидан биридир. Кашнинг сувдаги ҳаёти шу қадар жонлики, ғаввослар денгиз тошбақалари, барракудалар, скатлар ва орфоз каби кўплаб денгиз ҳайвонларини кўришлари мумкин. Бир нечта ғорлар Ўрта ер денгизи мушуклари учун бошпана сифатида ҳам ҳимояланган. Қолаверса, бу ердаги кема ҳалокатларининг жойи бир шўнғишда тарих ва денгиз тадқиқотларини бирлаштиради. Бу ерда Димитрий юк кемасининг Канёндаги ҳалокати, Иккинчи Жаҳон уруши давридаги италян бомбардимончи самолёти ва C-47 ҳарбий юк самолёти (Дакота) нинг ҳалокат қолдиқлари бор. Шунингдек, Кария ва Ликия цивилизацияларига мезбонлик қилган сон-саноқсиз қадимий шаҳарларни зиёрат қилиш ва машҳур треккинг йўлларини синаб кўриш мумкин.
Фетҳие: Эгей ва Ўрта ер денгизи учрашадиган осойишта маскан
Агар сиз гўзал табиат ва ҳаяжонли тажрибаларни ўзида мужассам этган мукаммал дам олишни излаётган бўлсангиз, Фетҳие айнан сиз учун! Фетҳиянинг фируза сувлари остида — юмшоқ маржонлар билан қопланган арклар, сирли тунеллар ва гўё тушдек кўринадиган денгиз ҳаёти ҳамда чуқур ён бағирларга эга сеҳрли олам яширинган. Қизил оролда (Kızıl Ada) табиий сув ости амфитеатри ва Ақуариум кўрфазининг тунги шўнғиш учун мос бўлган шаффоф сувлари ўз кашшофларини кутмоқда. Афкуле шунингдек, анемон гуллари, марул маржонлари, денгиз бодринги ва денгиз маржонлари билан безатилган ғор орқали сеҳрли шўнғишни таклиф қилади. Яқин атрофда табиий ёруғлик нурлари билан ёритилган ярим очиқ ғор Турк Ҳамамининг шўнғиш майдонида инсон ўзини ҳудди шахсий ҳовузига тушгандек ҳис қилади. Ўлудениз устида парапланда учиш, Капалак водийсида капалакларни кузатиш ва Сакликент канёнида юриш ўзгача завқ бағишлайди.
Бодрум: Эгейда ҳайратланарли учрашувлар
Бодрумда ҳашамат билан сакинат уйғун бўлиб, бетакрор ландшафтларни қидираётган ғаввослар учун ҳам идеал танловдир. Бодрумда скатлар, барракудалар, оркинослар, морай илонбалиқлари ва саккизоёқлар яшайдиган қоялар, вайроналар, ғорлар, қоя тепалари каби 20 дан ортиқ шўнғиш жойлари мавжуд. Бир-биридан атиги 200 метр масофада жойлашган Катта ва Кичик қоялар ўзининг ажойиб сув ости ҳаёти билан манзур бўлса, Караададаги Деликли ғори бинафша ва сариқ шакли билан ҳайратда қолдиради. Орак ороли ўзининг ажойиб сувости релефи билан унутилмас девор бўйлаб шўнғишни ваъда қилади, Туркия Ҳарбий-денгиз кучларининг собиқ сув танкеридан тортиб, Туркия Ҳарбий-ҳаво кучларининг собиқ парашют самолётигача бўлган тарихий ҳалокатларнинг излари унутилмас ҳаяжон бағишлайди. Каш Улубурун кема ҳалокатининг асл қолдиқлари Бодрум сув ости археологияси музейида сақланади. Бодрумнинг Мишлен юлдузли ресторанлари минтақа ва жаҳон ошхонасининг бой лаззатларини акс эттирувчи нафис таомларни тақдим этади.
Чаноққалъа: Шимолий Эгей денгизининг тарихий соҳилидаги эпик шўнғишлар
Чаноққалъа соҳилида шўнғиш ўтмиш билан ҳамоҳангдир, бу сув ости археологияси ва тарих ишқибозлари учун муҳим манзил ҳисонланади. Сарос кўрфази 200 дан ортиқ денгиз турлари, шунингдек, 188 тонналик Лундй каби ҳалокат қолдиқлари билан ажралиб туради. Биринчи Жаҳон уруши давридаги асосий жанг майдони бўлган Галлиполи ҳозирда тарихий сув ости паркига эга. Галлиполи тарихий сув ости паркида 14 хил кема ҳалокатга учраган бўлиб, СС Мило ва ҲМС Мажестиc каби уруш чоғлари Дарданел бўйлаб турли хил чуқурликларга тарқалиб кетган.