Ўзбекистон–Россия ядровий тиббиёт маркази ташкил этилади

Бу ҳақда ПХИФ–2025 доирасида “Ўзатом” раҳбари Азим Аҳмадхожаев маълум қилди.
Унга кўра, лойиҳа Россиянинг Березин номидаги тиббиёт институти билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Марказда замонавий ядронуклид терапияси, яъни радиофаол моддалар ёрдамида рак ҳужайраларини йўқ қилиш усули жорий этилади.
Шунингдек, радиофармпрепаратлар — диагностика ва даво учун мўлжалланган махсус дори воситалари ишлаб чиқарилади ва соҳа мутахассислари тайёрланади.