Ўзинг-чи?! Ўзинг бошлаб бер!.. (видео)

Кўринишингиз ғирт европаликларга ўхшайди-ку. Калта соч, эркакча кийимлар, юзингиз, кўзингиздаги турли бўёқлар… Ҳаммаси шу ўзингиз айтган нарсаларга интилиш эмасми? Орадан йигирма йил ўтиб, худди шу кўринишда қолишни истамайсизми?! Гапларингиз бўлса тўғри. Энг аввало билимни эгаллаш лозим. Билимсиз ҳеч нимага эришиб бўлмайди. Бу гаплар ҳар куни айтиляпти. Балки, тўғри хулоса чиқараётганлар бордир. Ҳатто улар кўпдир. Дунёда шунчаки яшашни истамайдиганлар ҳам анчагинадир. Бироқ бутун бошли халққа улар камлик қилади. Мактабларни, айниқса, вилоятлардаги мактабларни битираётганларнинг саксон фоизи тўғри Россияга кетишади. Ишга. Мардикорликка!.. Сабаби, билим йўқ…