Японияда гуруч нархи кескин ошиб кетди. Ўзбекистонда-чи?

Японияда гуруч нархи кескин ошиб кетди. Ўзбекистонда-чи?

Осиё давлатларининг асосий таомларидан бири бўлган гуруч етиштиришнинг пасайиши Японияда унинг нархи кескин ошишига олиб келди, деб хабар берди “Anadolu” агентлиги.

Май ойида 5 килограмм гуручнинг ўртача нархи 4000 япон иенасини (28 доллар) ташкил этган. Бу ўтган йилги нархга нисбатан 98 фоизга қиммат. Бозорларда гуруч навлари камайиб кетаётгани айтилмоқда. Глобал беқарорлик, иқлим инқирози ва маҳсулот етиштиришнинг камайиши гуруч бозорига таъсир ўтказмоқда.

Хўш, Ўзбекистонда гуруч нархи қай даражада?

Мамлакатимизда 1 кг гуруч 1.5 доллар атрофида. Японияда 5 кг 28 доллар, яъни 1 кг = 5,6 доллар, бу Ўзбекистонга нисбатан деярли 3,7 баробар қиммат. Демак, ҳозир гуруч нархи Японияга нисбатан Ўзбекистонда анча арзон — тахминан 3-4 баробар.

Дўстларингизга ҳам юборинг: