Латвия, Литва ва Эстония ЕИдан 500 млн евро ёрдам сўрамоқда

Латвия, Литва ва Эстония ЕИдан 500 млн евро ёрдам сўрамоқда

Латвия, Литва ва Эстония мудофаа вазирлари дронларга қарши ҳимоя тизимини кучайтириш учун Европа Иттифоқидан 500 млн евро ажратишни сўради.

Iltalehti маълумотига кўра, уч давлат мудофаа вазирлари имзолаган мактуб 21 сентябр куни Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйенга юборилган.

Болтиқбўйи давлатлари маблағни учувчисиз учиш аппаратларига қарши мудофаа имкониятларини кучайтиришга сарфлашни режалаштирмоқда.

Манбанинг қайд этишича, ушбу мурожаат юборилгани аввал жамоатчиликка маълум қилинмаган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: