Форс кўрфази давлатлари «Араб шенгени» визасини жорий қилмоқчи

Форс кўрфази давлатлари «Араб шенгени» визасини жорий қилмоқчи

Форс кўрфази давлатлари учун ягона сайёҳлик визаси расман тасдиқланади ва яқин орада жорий этилади. Бу ҳақда БАА Иқтисодиёт вазири Абдулла бин Тук Ал-Маррий маълум қилди, деб ёзди Khaleej Times.

Европанинг Шенген визасига монанд умумий виза чет эллик сайёҳларга 6 та давлат: БАА, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Қатар, Уммон ва Кувайтга битта ҳужжат билан кириш имконини беради. Бу янгилик, мутахассисларнинг фикрича, янги иш ўринлари яратилиши ва ялпи ички маҳсулотнинг ўсишига салмоқли ҳисса қўшиши мумкин бўлган минтақа туризм саноати учун муҳим қадам сифатида кўрилмоқда.

Ягона визанинг жорий этилиши билан қўшмақсадли – ишбилармонлик ва дам олиш учун мўлжалланган саёҳатларнинг оммабоплиги ошиши кутилмоқда. Сайёҳлар нафақат бизнес масалаларини ҳал қилиши, балки қўшни давлатларни ҳам кашф этиши мумкин, бу эса саёҳатларни янада қизғин ва қизиқарли қилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: