Японияда резина ғилдиракли трамвай ишга туширилади

Японияда резина ғилдиракли трамвай ишга туширилади

Японияда умумий фойдаланишдаги асфальт йўлларда ҳаракатланадиган ноёб резина ғилдиракли трамвайни ишга туширишга тайёргарлик кўрилмоқда.

Бунда транспорт воситасининг манёврчанлиги чекланган бўлса-да, бу сафар чеклов магнит маркерлар ёрдамида амалга оширилади.

The Asahi Shimbun нашрининг ёзишича, Япониянинг Яманаси префектураси ҳукумати альпинистлар ва Фудзи тоғига ташриф буюрувчилар учун жамоат транспортининг янги турини танлади.

Бу ўз моҳиятига кўра троллейбусдан фарқ қилмайдиган рельссиз трамвай эди. Бунинг сабаби шундаки, у темир йўл бўйлаб эмас, балки асфалтланган йўлларда ҳаракатланади.

Шунга қарамай, у магнит белгилари кўринишидаги чекловчи тизимдан фойдалангани сабабли эркин манёвр қила олмайди.

Хабар қилинишича, префектура жамоат транспортининг бир неча турини уларнинг хавфсизлик кўрсаткичлари, нархи, ташриф буюрувчилар оқимини бошқариш имконияти, қулайлиги ва бошқа жиҳатлардан баҳолаган.

Натижада мансабдорлар қизиқарли ечимга — резина ғилдиракли трамвайга тўхталишди. Бу транспорт воситаси дастлаб “Фудзи трамвайи” деб номланди. Таъкидланишича, айнан магнит йўналтириш тизими кўплаб муаммоларни ҳал этишда энг самарали усул бўлиб чиқди.

Рельссиз транспорт воситаси тоғ этагидан бошлаб, денгиз сатҳидан 2300 метр баландликда жойлашган 5-бекатгача қатнов қилади. Йўналиш шимолий ёнбағирнинг энг гўзал жойларини, жумладан Кавагучико кўлини ўз ичига олади.

Таъкидланишича, бу транспорт тури ишга туширилгандан сўнг, бошқа автотранспорт воситалари учун Фудзи-Субару йўналишидан фойдаланиш тақиқланади. Бу чора сўнгги пайтларда ҳаддан ташқари кўпайиб кетган тоққа ташриф буюрувчилар сонини назорат қилиш учун зарур ҳисобланади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: