Қирғизистонда давлат тилини билмаган амалдорлар жаримага тортилади

– Адвокатлар ва нотариуслар ҳам қирғиз тилини етарли даражада билмаса, лицензия олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
– Кўрсатув ва эшиттиришларнинг камида 60 фоизи давлат тилида бўлиши шартлиги белгиланмоқда.
– Қирғиз тилини етарли даражада билмаслик мамлакатда доимий яшаш учун рухсатнома беришни рад этишга асос бўлади.
– Чет эл фуқаролари ҳам қирғиз тилини билмаса, иммигрант мақомини ололмайди.
Депутатлар давлат тилини қўллаш билан боғлиқ айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини иккинчи ва учинчи ўқишда маъқуллади.