Эрон МАГАТЭ билан ҳамкорликни тўхтатиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Эрон Конституция қўриқчилари кенгаши мамлакатнинг Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) билан ҳамкорлигини тўхтатиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Бу ҳақда Эрон давлат телевидениеси расмий вакил Хадий Таҳанназефига таяниб хабар берди.
Унинг маълум қилишича, ушбу қонун лойиҳаси аввалроқ парламент томонидан қабул қилинган ва энди Конституция қўриқчилари томонидан ҳам тасдиқланган.
Шу билан, расмий тартибда қонун кучга кирди ва амалга жорий этилди.