Ядровий ҳалокат: 5 миллиард инсон ҳаётига зомин бўлиши мумкин

Агар глобал ядровий уруш бошланса, инсоният омон қолиш имкониятидан маҳрум бўлиши мумкин. Daily Mail хабарига кўра, бундай можаро Ер юзидаги тахминан 5 миллиард инсоннинг ўлимига сабаб бўлади.
Экспертлар таъкидлашича, бу фожеавий сценарийда дунё бўйлаб радиация тарқалиши, озиқ-овқат етишмовчилиги ва ҳаётнинг ер остига кўчишига тўғри келади. Инсоният очлик ва экологик ҳалокат ёқасига келиб қолиши мумкин.
Шунингдек, таҳлилларга кўра, дунёда фақатгина Австралия ва Янги Зеландия сингари бир неча мамлакатлар нисбатан хавфсиз саналади. Бу ҳудудлар ядровий урушда бевосита зарбага учрамайди, радиация таъсиридан йироқда жойлашган ва озиқ-овқат етиштириш имконияти сақланиб қолади.
Бироқ қолган дунё аҳолиси учун бундай имконият йўқ: ядровий уруш оқибатлари нафақат бир зумдаги ҳалокат, балки узоқ йиллик азоб-уқубатни ҳам ўз ичига олади.