Дунёнинг TOP-300 университетларига ўқишга кирганлар 20 минг долларгача таълим кредити олиши мумкин
Дунёнинг TOP-300 университетларига ўқишга кирганлар 20 минг долларгача таълим кредити олиши мумкин.
Халқ банкининг “Таълим TOP 300” кредити халқаро рейтингларнинг TOP-300 талигига кирган хорижий ОТМларнинг бакалавриат ва магистратура босқичларида ўқиш учун ажратилади. Кредит миқдори — 20 минг АҚШ долларигача фоиз ставкаси — 14% (Марказий банкнинг амалдаги асосий ставкаси миқдорида). Асосий қарз расмий ўқиш муддати тугаганидан сўнг 7-ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.
Яна бир жиҳати — бу имкониятдан хорижда малака оширмоқчи бўлган педагоглар ҳам имтиёзли шартларда фойдаланиши мумкин.
