Индонезияда икки нафар қозоғистонлик ўлимга ҳукм қилиниши мумкин

Бали оролида икки нафар Қозоғистон фуқароси ва бир америкалик наркотик савдоси билан боғлиқ жиноятда гумон қилиниб, ҳибсга олинган.
Улар 49 граммга яқин “метамфетамин” билан ушланган. Қозоғистон фуқароларига қўйилган айбловлар ўлим ҳукми билан жазоланиши мумкин бўлган жиноятлар тоифасига киради.