Сочида иккита самолёт тўқнашиб кетди

Сочида иккита самолёт тўқнашиб кетди

Россия жанубидаги Сочи аэропортида учиш-қўниш йўлагида икки самолёт тўқнашиб кетди.

Бу ҳақда Россия Федерацияси Жанубий транспорт прокуратураси маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Тюменга учаётган самолёт Норилскдан келаётган самолёт билан учиш-қўниш йўлагида тўқнашган. Йўловчилар, экипаж аъзолари ва хизмат ходимлари жабрланмаган.

Сочи транспорт прокуратураси авиаҳалокат юзасидан тергов олиб бормоқда. Ходимлар парвозлар хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинганлигини баҳолайдилар.

Тўқнашув натижасида, департамент тақдим этган фотосуратлардан кўриниб турибдики, битта самолёт қанотининг бир қисми синиб, иккинчи самолёт стабилизаторига ёпишиб қолган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: