Европа парламенти Финляндияга Россия билан чегарани ёпишга рухсат берди

Европа парламенти Финляндиянинг Россия билан чегарасини очиш ҳақидаги петицияни кўриб чиқишни тўхтатди.
Бу ҳақда Финляндиянинг Yle телерадиокомпаниясига Европарламент коммуникациялар бўйича бош директорати матбуот котиби Алессио Инкорвайя маълум қилди.
«Европа парламентининг аризалар бўйича қўмитаси ушбу сўровни ёпишга қарор қилди», деди Алессио Инкорвайя.
Yle томонидан кўриб чиқилган ЕП қарорида Финляндия «миллий хавфсизлиги ёки жамоат тартибини ҳимоя қилиш учун уруш ва Россиядан гибрид таҳдидлар контекстида айрим чегара ўтиш жойларини ёпиш ҳуқуқига эга эканлигини таъкидлайди.