Туркия шимоли-ғарбида кучли ёнғин содир бўлди, уни ўчириш учун 150 дан ортиқ техника керак бўлди

Туркия шимоли-ғарбида кучли ёнғин содир бўлди, уни ўчириш учун 150 дан ортиқ техника керак бўлди

Туркиянинг Бурса шаҳрида зайтун дарахтлари ўсган очиқ майдонда ёнғин чиқди.

Haber Global нашри хабарига кўра, ёнғин аввалига ўрмонга, кейин эса икки мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Исметие туманидаги уйларга ўтган.

Воқеа жойига дронлар, иккита вертолёт, 55 та техника ва Ўрмонни муҳофаза қилиш хизматининг 139 нафар ходими, шунингдек, маҳаллий ҳокимиятнинг 280 киши ва 100 тагача техникаси олиб келинган.

Ёнғин туфайли 100 га яқин одам эвакуация қилинган, қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: