Қашқадарёдаги боғчада 2,5 ёшли қизнинг вафот этиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Қашқадарё вилояти Косон туманида мактабгача таълим тарбияланувчиси вафот этганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан жиноят иши қўзғатилди.
Барча зарур тергов ҳаракатлари ўтказилганидан сўнг иш бўйича қонуний тўхтамга келинади.