Шинжонда Рамазон ҳайитига 1 кун дам олиш ва автомобилларга чегирма берилади

Шинжонда Рамазон ҳайитига 1 кун дам олиш ва автомобилларга чегирма берилади

Келаси чоршанба куни Шинжонда Рамазон ҳайити муносабати билан 1 кунлик таътил бўлади ва автомобиллар пуллик йўлларда тўловдан озод қилинади, деб хабар беради Хитой марказий халқ радиоси.

Оммавий ахборот воситалари тақдим этган маълумотларга кўра, Хитой Халқ Республикаси Шинжон-Уйғур автоном раёни халқ ҳукуматининг 2024 йилги давлат байрамларига кўра, 10 апрель Ҳайит байрами муносабати билан дам олиш куни ҳисобланади. Бундан ташқари, 10 апрель куни соат 00:00 дан 24:00 га қадар 7 ва ундан кам ўриндиқли автомобиллар мамлакатдаги пуллик йўлларда бепул ҳаракатланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, муборак Рамазон ойи 11 март куни бошланган эди. Рамазон ҳайити 10 апрель куни келади.

Бугун эса бутун мусулмон аҳли интиқлик билан кутаётган муқаддас Қадр кечаси.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: