Бухоро билан Хоразмни орасидаги чигирткаларни роса тергандим! Семириб қолибди! Арабларга олиб бордим!.. (видео)

Кўтарасига топшириб юбордим. Бирам савдо бўлди, бирам савдо бўлди. Чунки, айтдимку, меникилар бақувватгина эди. Бунинг устига уларни «боғлаб» боқмаганман. Ҳаммаси табиий, худди дашлардаги қўйлардай яйраб юриб ейишган. Шундан семиришган. Бунақа чигирткаларни гўштлари ширин бўладида. Айниқса, қайнаб турган ёғга шундай ташлаб олсангиз, кейин бирдан «гижирлайди»! Шўртаккина қилиб есангиз уни. Тозза бўлакчада!..