UzTest’нинг Бухоро филиалида 400 млн сўмлик ускуналар ўғирлангани аниқланди

Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга расмий муносабат билдирди.
Марказ матбуот хизмати маълум қилишича, филиалда ҳақиқатдан ҳам 150 млн сўмлик тормоз синов ускунаси ва 250 млн сўмлик газ баллонларни ўлчаш воситалари йўқолган.
Шу билан бирга, UzTest’да 6 млрд сўм мақсадсиз сарфлангани ҳақидаги хабарлар рад этилди — улар ҳақиқатга тўғри келмайди ва мутлақо асоссиз деб топилди.