Ҳаммасини таги пуч! Ҳаммаси бир тийинга қиммат!..

Ҳаммасини таги пуч! Ҳаммаси бир тийинга қиммат!..

Ким Ун Ён (1962 йил 8 мартда туғилган) — дунёдаги энг юқори IQ (210) кўрсаткичи билан Гиннес рекордлар китобига киритилган инсон ҳисобланади. Солиштириш учун: марҳум физик Стивен Хокингнинг IQ кўрсаткичи 160 бўлган.
У 6 ойлигидан гапира бошлаган, 3 ёшида эркин китоб ўқишни билган (япон, инглиз ва немис тилларини ўрганишга унга ҳаммаси бўлиб бир ойга яқин вақт кетган). 4 ёшида эса у интеграл ва дифференциал тенгламаларни ечар, шеърлар ёзар ва ажойиб расм чизар эди.
Ким Ун Ён 4 ёшдан 7 ёшгача Ханянг физика университетида талабалар билан бирга дарсларда қатнашди.
1970 йили, 8 ёшида АҚШдаги NASAга таклиф қилинди ва у ерда бакалавр даражасини тамомлади.
1974 йилдан 1978 йилгача NASAда илмий тадқиқот ишлари олиб борди. Кейин… тўсатдан ҳаммасини ташлаб, Жанубий Кореяга қайтиб кетди.
У бутун таълим жараёнини бир йилда тугатди ва оддий — провинциал университетда ассистент сифатида иш бошлади.
Журналистлар нега бундай қилганини сўрашганда, шундай жавоб қайтардики, эҳтимол, унинг жавоби инсон билимига оид улкан кашфиётлардан бирини очган бўлса ажабмас:
«Сизда ақл-заковат бўлиши мумкин, математикани мукаммал билишингиз, тилларни мукаммал ўзлаштиришингиз мумкин. Аммо агар инсон ўз ҳис-туйғуларини англаш ва бошқаришни ўрганмаган бўлса — бу шахсий ва эмоционал ривожланишни жиддий тўсиб қўяди. Ақл ва ҳиссиёт — бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Ҳақиқий ривожланиш учун инсон ўз туйғуларини тушуниш ва уларни бошқаришни ўрганиши шарт.
Қолган ҳамма нарса — аҳамиятсиз!
Мен одамлар орзу қилган жойда бўлдим…
У ЕРДА ҲЕЧ НАРСА ЙЎҚ!
БАРИ ПУЧ!
Мен оддий ҳаётга қайтдим».
 Сарвар Раҳимий
Дўстларингизга ҳам юборинг: