Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўрикзор бозори ёпилиши ҳақидаги хабарларга аниқлик киритди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Учтепа туманидаги Ўрикзор савдо мажмуасида қурилиш бошланиши ёки қайта қуриш ишлари муносабати билан ёпилиши ҳақида тарқалган хабарларни рад этди.
«Мажмуа ҳудудидаги барча объектлар белгиланган иш тартибида (ҳафтасига 7 кун, дам олиш кунларисиз) фаолиятини давом эттирмоқда», — дейилади хабарда.
Шунингдек, пойтахт ҳокимлиги бозорнинг тугатилиши, бузилиши, реконструкция қилиниши ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
