Қозоғистон ғарбида давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди: 10 киши қўлга тушди
Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида конституциявий тузумни зўравонлик йўли билан ўзгартиришга тайёргарлик кўрганликда гумонланаётган 10 нафар шахс қўлга олинди.
Tengrinews хабар беришича, махсус операция 30 октябрь куни Миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан ўтказилган.
Тинтув жараёнида гумонланувчилардан ўқотар қуроллар, гиёҳванд моддалар ва диний адабиётлар мусодара қилинган. Шунингдек, болалар ва ўсмирлар учун ташкил этилган учта яширин ўқув маркази фаолиятига ҳам чек қўйилган.
Қўлга олинган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
