Қорақалпоғистоннинг яна икки туманида давлат боғчалари вақтинча ёпилди

Қорақалпоғистоннинг яна икки туманида давлат боғчалари вақтинча ёпилди

Қорақалпоғистоннинг яна иккита тумани — Тахиатош ва Қораўзакда ҳам мактабгача таълим ташкилотлари жазирама сабаб вақтинчалик ёпилди.

Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар бермоқда.

Таъкидланишича, ушбу чора-тадбирлар 16−18 июль кунлари об-ҳаво ҳароратининг кескин ошиши кутилаётгани сабабли болаларнинг соғлиғига салбий таъсирларнинг олдини олиш мақсадида санитария қоидалари ва меъёрлари талабларига риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзгидрометеорология хизмати томонидан 2025 йилнинг 16-17-18 июль кунлари об-ҳаво ҳароратининг кескин ошиши кутилаётгани маълум қилинди.

Аввалроқ, Хўжайли туманида Хўжайлида барча давлат боғчалари вақтинча ёпилгани ҳақида хабар берган эдик.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: