Кўкдала туманида “газ заправка”даги портлашда 4 киши ҳалок бўлди

Кўкдала туманида “газ заправка”даги портлашда 4 киши ҳалок бўлди

16 июль куни Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида йирик ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса оқибатлари юзасидан қўшимча маълумот берди.

Қайд этилишича, соат 14:40 да Кўкдала тумани, «Олтиндала» МФЙда жойлашган аҳолига газ тўлдириш станцияси ҳудудида ёқилғи сақлаш резервуарида чақнаш ва ундан сўнг ёнғин келиб чиққанлиги бўйича ФВБга хабар келиб тушган.

Шундан сўнг, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:45 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:00 да ўраб олинган ва соат 15:35 да тўлиқ ўчирилган.

Хабарда техноген авария сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.

Ҳодиса оқибатида 4 нафар фуқаронинг ҳалок бўлган.

Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, прокуратура ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: