Тожикистон “Роғун” ГЭСдан Ўзбекистонга электр етказиб беради

Тожикистон “Роғун” ГЭСдан Ўзбекистонга электр етказиб беради

 

 

Тожикистон ҳукумати тегишли келишув лойиҳасини эълон қилди.

 

Шартнома доирасида “Роғун” ГЭСдан 1 кВт/с электр энергияси 3,4 центдан баҳоланади (ҚҚСсиз). Нарх ҳар йили 1% миқдорида индексация қилиб борилади.

 

Келишув 20 йилга тузилади ва агар томонлардан бири якунланишидан 6 ой аввал ёзма огоҳлантирмаса, яна 10 йилга узайтирилади.

 

Маълумот учун: “Роғун” Марказий Осиёдаги энг йирик ГЭС бўлади, унинг лойиҳавий қуввати — 3780 мВт. Станцияда 6 та 630 мВт.ли агрегат ўрнатилади. Охирги агрегат 2029 йилда ишга туширилиши кутилмоқда. 2024 йилда станция 1,22 млрд кВт/с электр энергияси ишлаб чиқарган — бу Тожикистондаги умумий ишлаб чиқаришнинг 5,5 фоизини ташкил этган.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: