АҚШ Сенати бюджетни 9 миллиард долларга қисқартиришни маъқуллади — Трамп учун илк сиёсий ютуқ

АҚШ Сенати бюджетни 9 миллиард долларга қисқартиришни маъқуллади — Трамп учун илк сиёсий ютуқ

АҚШ Сенати федерал бюджетни 9 миллиард долларга қисқартириш бўйича овоз берди. Бу АҚШ президенти Дональд Трампнинг ҳокимиятга қайтганидан сўнгги илк йирик сиёсий ютуғи сифатида баҳоланмоқда. Бу ҳақда The Hill нашрига таяниб, Report хабар берди.

Нашр таъкидлашича, бу қисқартириш умумий бюджетнинг бор-йўғи ўндан бир фоизини ташкил этса-да, республикачилар буни «молиявий эҳтиёткорлик йўлидаги муҳим қадам» деб ҳисоблашмоқда.

Сенатдаги кўпчилик етакчиси Жон Тун бу ҳақда шундай деди:
«Бу кичик, аммо муҳим қадам. Биз ҳаммамиз тан олишимиз керакки, бу масала анча вақтдан бери кечиктириб келинган».

Қисқартиришлар тўғрисидаги қонун лойиҳаси энди Палатага юборилди ва у ерда якуний овоз бериш кутиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп аввалги президентлик муддати давомида Сенатдаги республикачилар қаршилиги туфайли 15 миллиард долларлик бекор қилиш резолюциясини ўтказа олмаган эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: