Сирдарёда «бригада» бошлиғи кўча супурувчи аёл номига кредит олиб, ҳаж сафарига борди

Сирдарё вилоятида ободонлаштириш хизматида ишловчи бригада раҳбари мутасаддилигида шов-шувли ҳолат аниқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бригада бошлиғи ўз қўл остида ишлайдиган кўча супурувчи аёл номига кредит расмийлаштирган. Кредит пулларини эса ҳаж сафарига бориш учун ишлатган.