Uzbekistan Airways самолётида чақалоқ дунёга келди

18 июль куни Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY-282 рейси (Истанбул – Тошкент) давомида бортида бўлган ҳомиладор йўловчида туғруқ бошланди.
Самолёт экипажи хавфсизлик чораларини кўриб, Урганч халқаро аэропортига қўнишга қарор қабул қилди.
Экипаж туғруқ жараёнини борт ичида қабул қилди.
Туғруқ муваффақиятли ўтди. Она ва чақалоқнинг ҳолати яхши. Улар Урганчдаги тиббий муассасага топширилди.