Эронда 5 баллдан юқори зилзила қайд этилди

Эронда 5 баллдан юқори зилзила қайд этилди

Эрон шимолида 5,2 магнитудали зилзила қайд этилди.

Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълум қилди.

Унинг маълумотларига кўра, табиий офат эпицентри 131 мингга яқин аҳолиси бўлган Шоҳруд шаҳридан 44 км шимоли-ғарбда жойлашган. Зилзила ўчоғи 7 км чуқурликда жойлашган.

Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Дўстларингизга ҳам юборинг: